Касаба уюшмаси ижтимоий шерикчилик асосида корхона иш берувчиси, маъмурияти билан ҳамкорликда ходимларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг меҳнат қилишлари ва дам олишлари учун етарли шарт-шароитларни яратиб бериш, ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш борасида самарали фаолият олиб бормоқда.
Ишчи-ходимларнинг турмуш фаровонлигини ошириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини яхшилаш, уларни соғломлаштириш, фахрийларни, ногиронларни қўллаб-қувватлаш масалаларига катта аҳамият қаратилмоқда.
![]()
Корхонамиз учун энг муҳим ва фойдали сармоя – бу меҳнаткашларнинг ижтимоий ҳимоясига сарфланган маблағлар ҳисобланади. Чунки оиласи тинч, соғлиги мустаҳкам, турмуши фаровон инсон ўз иш жойида сидқидилдан меҳнат қилади, бор кучини, ақл-заковатини ишини унумдорлигини оширишга қаратади.
![]()
Биргина мисол, йил бошидан бери 122 нафар кишига шифохонада даволаниш ёки сарфлаган харажатларни қисман қоплаш касаба уюшма қўмиталари томонидан 305 млн. сўм сарфланди. 350 нафар шароити оғир оила вакилларига касаба уюшмаси томонидан 280 млн. сўм миқдорида моддий ёрдам берилди.
![]()
Касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги санаторийларда 95 киши имтиёзли равишда ўз соғлиқларини тиклади.
Касаба уюшмаси томонидан корхонада меҳнат қилаётган аёлларни ижтимоий муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Жумладан, жами берилган моддий ёрдамнинг 33 фоизи, даволаниш учун кўрсатилган ёрдамнинг 44 фоизи, санаторий йўлланмаларнинг 17 фоизи аёлларга ажратилди.
![]()
1900 нафар корхона ходимларининг фарзандларига ўқув қуроллари комплекти тарқатилди. 694 нафар болаларга ёзги соғломлаштириш оромгоҳига йўлланмалар олиб берилди.
Касаба уюшмаси томонидан корхона Фахрийлар Кенгаши ҳисобида турувчи 26 нафар 1-гуруҳ ногиронларига, ёлғиз пенсионерларни оталиққа олиб, улардан хабар олиш, озиқ-овқат маҳсулотлари ва ёрдам кўрсатиш ишларини олиб бормоқда. 62 нафар пенсияга чиқаётган корхона ходимларининг кўп йиллик меҳнатлари қадрланиб, уларга қимматбаҳо эсдалик совғалари олиб берилди.
![]()
![]()
Доимий равишда “Мурувват”, “Саҳоват” уйлари, ногиронлар жамиятига хайрия ёрдамлари бериб келинмокда.
Ходимларнинг меҳнат муҳофазаси бўйича соҳасидаги қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларига қандай амал қилинаётганлиги устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш учун завод цехларида ишчи-ходимлар орасидан сайланган меҳнат муҳофазаси вакиллари жонбозлик билан ўз фаолитяларини олиб боришмоқда.
Албатта, барча бу ишлар иш берувчи билан ўзаро ҳамкорлик ва ижтимоий шериклик юқори даражага қўйилганининг самараси.
![]()
Завод маъмурияти ва Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси ўртасида тузилган Жамоа шартномаси меҳнат ва ишлаб чиқариш муносабатларини, меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларини тартибга солувчи ҳамда корхона ходимларини ижтимоий кафолатлар билан таъминловчи меъёрий ҳужжат сифатида хизмат қилмоқда. Жамоа шартномаси асосида ишчи аҳлининг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини кўзлаб, корхонада қўшимча тўловлар, устамалар, рағбатлантириш ва мукофотлаш тизимлари жорий этилган.
“11-ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” ҳамда Ўзбекистонда касаба уюшмалари ҳаракатининг 120-йиллик юбилейини нишонлаш доирасида корхонада қуйидаги байрам тадбирлари ўтказилди:
-Корхона ишчи-ходимлари ўртасида цехлараро футбол мусобақалари ўтказилиб, 4-цех жамоаси 1-ўрин, 1-цех жамоаси 2-ўрин, 2-цех жамоаси 3-ўринларни эгаллади, ўтказилган аёллар эстафетаси мусобақаларида 12-цех жамоаси 1-ўринни, 23-цех жамоаси 2-ўринни, 17-цех жамоаси 3-ўринни қўлга киритдилар.
- Корхона ҳудудида вилоят Маданият бошқармасининг санъаткорлари иштирокида маданий-маърифий байрам дастури ташкил этилди ҳамда мусобақа ғолибларини тақдирлаш маросимлари ўтказилди;
![]()
- Корхонада ишлаган даврда жамоатчилик асосида цех касаба уюшмалари раислари бўлган ҳозирги кунда Фахрийлар Кенгаши ҳисобида турувчи пенсионерларни корхонада олиб борилаётган ислоҳотлар билан таништириш, уларни байрам билан табриклаш ишлари амалга оширилди;
-Корхонада узоқ йиллар давомида ишлаб пенсияга чиққан ходимларни кузатиш маросими ўтказилди;
-Фахрийлар Кенгаши ҳисобида турувчи 1-гуруҳ ногиронлар ва ёлғиз пенсионерлар ҳолидан хабар олинди, уларга моддий ёрдам ва озиқ-овқат маҳсулотлари берилди;
-Цех тавсиясига асосан 35 нафар шароити оғир, кам таъминланган ходимларга озиқ-овқат маҳсулотлари берилди;
-Иш берувчи томонидан 11 ноябрь куни корхона ошхоналарида ходимлар учун байрам дастурхони ташкил этилди.