г. Москва, Ленинский проспект, дом, строение, номер кабинета
"Фарғона нефтни
қайта ишлаш заводи" МЧЖ
бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси
Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!
(+99873)  229-47-40, 229-45-31
Манзил: 150106  Фарғона шаҳар, Саноат кўчаси 240 уй

Янгиликлар

11 ноябрь Ўзбекистон касаба уюшмалари куни13.11.2025 11:06




Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан амалга оширилган хайрия тадбирлари31.08.2025 00:00




“ФАРҒОНА НЕФТНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ЗАВОДИ” МЧЖ БИРЛАШГАН КАСАБА УЮШМАСИ ҚЎМИТАСИНИНГ ҲИСОБОТ-САЙЛОВ ОРАЛИҒИ ДАВРИДА (2020 – 2024 ЙИЛЛАР) АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАРНИНГ ҲИСОБОТИ28.04.2025 14:12




Хивага саёҳат10.12.2024 00:00

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни арафасида Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси билан корхонамиздан 54 нафар ходим Хива шаҳрига саёҳатга ташриф буюриб қайтишди.

Заводнинг ҳар бир цехи ва бўлимларидан тавсия қилинган ишчи-ходимлар Марғилон темир йўл вокзалида тантанали равишда кузатиб қўйилди. Улар мамлакатимизнинг энг қадимий, шу билан бирга, замонавий ва миллий меъморчилик андозалари асосида ривожланиб бораётган, музей шаҳар мақомини олган Хиванинг Ичан қалъа давлат музейи қўриқхонасида бўлишди. Саёҳат давомида Калта Минор, Паҳлавон Маҳмуд мақбараси, Шерғозихон мадрасаси, Аллақулихон масжидлари каби тарихий жойлар билан танишдилар.

Ҳамкасбларимиз Хиванинг кўҳна тарихий обидалари, табаррук қадамжолари ва жамоат маконлари орқали тарих нафасини ҳис қилиб, катта таассуротларга эга бўлдилар. Шунингдек, улар Хиваликларнинг миллий либослари, урф-одатлари ва қадриятлари билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдилар.

– Саёҳат давомида бир олам маънавий озуқа олдик. Мустақил юртимизнинг бой тарихий мероси қалбимизда чуқур из қолдирди. Айниқса, ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси объектлари рўйхатига киритилган Ичан қалъа мажмуаси бизни ҳайратга солди. Бу ерда 40 мингдан ортиқ экспонат ва 54 та тарихий архитектура ёдгорлиги мавжудлиги бизга жуда қизиқ бўлди. Шу каби имконият яратган Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раҳбарларига чуқур миннатдорчилик билдирамиз, – дейди 3-«Оғир қолдиқларни қайта ишлаб чиқариш» цехи технологик қурилма оператори.




«Фарғона НҚИЗ»да август ойи учун “Касб бўйича энг яхши ишчи” касб маҳорати танлови ғолибларини аниқлади06.12.2024 11:00

photo_2024-12-06_14-03-49


Farg‘ona NQIZda Kasaba uyushmalari kuni nishonlandi11.11.2024 00:00

2 Ayniqsa, ayollar estafetasi yorqin o‘tdi: zavodning turli tsexlari jamoalari yugurish, sakrash, arqon tortish va to‘p tepish bo‘yicha bellashdilar. Birinchi o‘rinni 12-sonli "Nazorat, o‘lchov asboblari va avtomatika" tsexi jamoasi, ikkinchi o‘rinni 5-sonli "Suv ta’minoti, kanalizatsiya, bug‘-gaz ta’minoti va ifloslangan yer osti suvlarini mahalliylashtirish" tsexi jamoasi, uchinchi o‘rinni 23-sonli "Zavodning ichki obodonlashtirish xizmati" tsexi jamoasi egalladi.

3 4 Erkaklar o‘rtasidagi mini-futbol turnirida to‘qqizta jamoa ishtirok etdi. Shiddatli bahslarda 1-sonli "Birlamchi takror ishlab chiqarish" tsexi jamoasi birinchi o‘rinni egallab, 17-sonli "Axborot-kommunikatsiya texnologiyalari" tsexi jamoasini 4:2 hisobida mag‘lubiyatga uchratdi. Uchinchi o‘rinni 4-sonli "Xomashyo tayyorlash va mahsulot ishlab chiqarish" tsex jamoasi egalladi. 5 6

"Kasaba uyushmamiz 60 yildan ortiq vaqt davomida zavod xodimlari uchun ishonchli tayanchga aylandi, – deydi Farg‘ona NQIZ kasaba uyushmasi qo‘mitasi raisi Rashidjon Saydaliyev. – Biz xodimlarga yordam berishimiz va ularning huquqlarini himoya qilishimiz, ularning sog‘lig‘i va farovonligi uchun sharoitlar yaratishimiz zarur, shunda har bir xodim qo‘llab-quvvatlashni va jamoaviy ruhni his qiladi".

 

Farg‘ona NQIZ kasaba uyushmasi qo‘mitasi matbuot-xizmati




Касаба уюшмаси  бугунСўнгги янгиликлар

 

Касаба уюшмаси ижтимоий шерикчилик асосида корхона иш берувчиси, маъмурияти билан ҳамкорликда ходимларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг меҳнат қилишлари ва дам олишлари учун етарли шарт-шароитларни яратиб бериш, ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш борасида самарали фаолият олиб бормоқда.

Ишчи-ходимларнинг турмуш фаровонлигини ошириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини яхшилаш, уларни соғломлаштириш, фахрийларни, ногиронларни қўллаб-қувватлаш масалаларига катта аҳамият қаратилмоқда.

photo_2025-11-12_14-17-41

 

Корхонамиз учун энг муҳим ва фойдали сармоя – бу меҳнаткашларнинг ижтимоий ҳимоясига сарфланган маблағлар ҳисобланади. Чунки оиласи тинч, соғлиги мустаҳкам, турмуши фаровон инсон ўз иш жойида сидқидилдан меҳнат қилади, бор кучини, ақл-заковатини ишини унумдорлигини оширишга қаратади.photo_2025-11-12_14-08-49 photo_2025-11-12_14-08-34

Биргина мисол, йил бошидан бери  122 нафар кишига шифохонада даволаниш ёки сарфлаган харажатларни қисман қоплаш касаба уюшма қўмиталари томонидан 305 млн. сўм сарфланди. 350 нафар шароити оғир оила вакилларига касаба уюшмаси томонидан 280 млн. сўм миқдорида моддий ёрдам берилди.

photo_2025-11-11_11-08-55 photo_2025-11-13_10-46-21

Касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги санаторийларда 95 киши имтиёзли равишда ўз соғлиқларини тиклади.

 

Касаба уюшмаси томонидан корхонада меҳнат қилаётган аёлларни ижтимоий муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Жумладан, жами берилган моддий ёрдамнинг 33 фоизи, даволаниш учун кўрсатилган ёрдамнинг 44 фоизи, санаторий йўлланмаларнинг 17 фоизи аёлларга ажратилди.

photo_16_2025-11-12_13-42-21 photo_15_2025-11-12_13-40-23

1900 нафар корхона  ходимларининг  фарзандларига ўқув қуроллари комплекти тарқатилди. 694 нафар болаларга ёзги соғломлаштириш оромгоҳига йўлланмалар олиб берилди.

 

Касаба уюшмаси томонидан корхона Фахрийлар Кенгаши ҳисобида турувчи 26 нафар 1-гуруҳ ногиронларига, ёлғиз пенсионерларни оталиққа олиб, улардан хабар олиш, озиқ-овқат маҳсулотлари ва ёрдам кўрсатиш ишларини олиб бормоқда. 62 нафар пенсияга чиқаётган корхона ходимларининг кўп йиллик меҳнатлари қадрланиб, уларга қимматбаҳо эсдалик совғалари олиб берилди.

photo_2025-11-12_13-53-03

photo_2025-09-03_16-13-22

Доимий равишда “Мурувват”, “Саҳоват” уйлари, ногиронлар жамиятига хайрия ёрдамлари бериб келинмокда.

 

Ходимларнинг меҳнат муҳофазаси бўйича соҳасидаги қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларига қандай амал қилинаётганлиги устидан  жамоатчилик назоратини олиб бориш учун завод цехларида ишчи-ходимлар орасидан сайланган меҳнат муҳофазаси вакиллари жонбозлик билан ўз фаолитяларини олиб боришмоқда.

Албатта, барча бу ишлар иш берувчи билан ўзаро ҳамкорлик ва ижтимоий шериклик юқори даражага қўйилганининг самараси.

photo_7_2025-11-12_13-40-23

Завод маъмурияти ва Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси ўртасида тузилган Жамоа шартномаси меҳнат ва ишлаб чиқариш муносабатларини, меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларини тартибга солувчи ҳамда корхона ходимларини ижтимоий кафолатлар билан таъминловчи меъёрий ҳужжат сифатида хизмат қилмоқда. Жамоа шартномаси асосида ишчи аҳлининг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини кўзлаб, корхонада қўшимча тўловлар, устамалар, рағбатлантириш ва мукофотлаш тизимлари жорий этилган.

 “11-ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” ҳамда Ўзбекистонда касаба уюшмалари ҳаракатининг 120-йиллик юбилейини нишонлаш доирасида корхонада қуйидаги байрам тадбирлари ўтказилди:

-Корхона ишчи-ходимлари ўртасида цехлараро футбол мусобақалари ўтказилиб, 4-цех жамоаси 1-ўрин, 1-цех жамоаси 2-ўрин, 2-цех жамоаси 3-ўринларни эгаллади, ўтказилган аёллар эстафетаси мусобақаларида 12-цех жамоаси 1-ўринни, 23-цех жамоаси 2-ўринни, 17-цех жамоаси 3-ўринни қўлга киритдилар.

- Корхона ҳудудида вилоят Маданият бошқармасининг санъаткорлари иштирокида маданий-маърифий байрам дастури ташкил этилди ҳамда мусобақа ғолибларини тақдирлаш маросимлари ўтказилди;

photo_2025-11-12_14-08-34

- Корхонада ишлаган даврда жамоатчилик асосида цех касаба уюшмалари раислари бўлган ҳозирги кунда Фахрийлар Кенгаши ҳисобида турувчи пенсионерларни корхонада олиб борилаётган ислоҳотлар билан таништириш, уларни байрам билан табриклаш ишлари амалга оширилди;

-Корхонада узоқ йиллар давомида ишлаб пенсияга чиққан ходимларни кузатиш маросими ўтказилди;

-Фахрийлар Кенгаши ҳисобида турувчи 1-гуруҳ ногиронлар ва ёлғиз пенсионерлар ҳолидан хабар олинди, уларга моддий ёрдам ва озиқ-овқат маҳсулотлари берилди;

-Цех тавсиясига асосан 35 нафар шароити оғир, кам таъминланган ходимларга озиқ-овқат маҳсулотлари берилди;

-Иш берувчи томонидан 11 ноябрь куни корхона ошхоналарида ходимлар учун байрам дастурхони ташкил этилди.

 

 

 

 

Боғланиш бўйича маълумот
Рақам  бўйича қўнғироқ қилинг:
Жойлашиш манзили:
Фарғона шаҳар, Саноат кўчаси 240 уй
Электрон    почта:
Савол  ва жавоблар
Мутахассис билан  боғланинг  ёки  ёзма мурожаат қилинг
Связаться с нами
это поле обязательно для заполнения
Ваше имя:*
это поле обязательно для заполнения
Телефон:*
это поле обязательно для заполнения
Галочка*
Скрытое поле:
Спасибо! Форма отправлена