

“Фарғона НҚИЗ” МЧЖ касаба уюшмаси қўмитаси раёсат аъзолари
1 |
Сайдалиев Рашиджон Турдалиевич |
“Фарғона НҚИЗ” МЧЖ касаба уюшмаси қўмитаси ва раёсати раиси |
|
Аъзолар: |
|
2 |
Бурибекова Раъно Хашимовна |
“Фарғона НҚИЗ” МЧЖ касаба уюшмаси қўмитаси раис ўринбосари |
3 |
Хайдаров Зиёдулло Турсунали ўғли |
“Фарғона НҚИЗ” МЧЖ касаба уюшмаси қўмитаси бўлим мудири |
4 |
Шадманов Мухиддин Сирожиддинович |
1-цех касаба уюшмаси қўмитаси раиси |
5 |
Камилов Фарходжон Рустамжонович |
2-цех касаба уюшмаси қўмитаси раиси |
6 |
Холмирзаев Исломжон Саидмуродович |
7-цех касаба уюшмаси қўмитаси раиси |
7 |
Рахмонов Нодиржон Немаджонович |
18-цех касаба уюшмаси қўмитаси раиси |
"Фарғона нефтни ишлаш заводи " МЧЖ маъмурияти ва бирлашган касаба уюшмаси қўмитасининг қўшма қарорига мувофиқ, корхона ишчи-ходимларини фарзандларини "ёзги таътилини намунали ўтказиш, уларнинг жисмоний ва ақлий салоҳиятларини ошириш, вақтларини мароқли ўтказиш, соғломлаштириш ва чиниқтириш ишларини ташкил этиш мақсадида "Ором" спорт комплексига қарашли "Тонг" болалар соғломлаштириш оромгоҳида 1200 нафар фарзандларимизни соғломлаштириш режалаштирилган. Режага мувофиқ, биринчи мавсумда 150 нафар болалар мароқли дам олмоқдалар.
Оромгоҳда ўтказиладиган машғулотлар махсус мослаштирилган режа асосида олиб борилмоқда. Бунда болалар кўп вақтини тоза ҳавода ўтказадиган тарзда яратилмоқда. Бунда чиниқтириш, соғломлаштириш, кўнгилочар тадбирлар болаларни жисмоний ва психик ривожланишида муҳим аҳамият касб этмоқда. Оромгоҳда фаолият юритаётган фан, бадиий ижодиёт, спорт-соғломлаштириш тўгараклари, ташкил этилаётган фестиваллар, кўргазмалар, спорт мусобақалари болаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишида муҳим аҳамият касб этмоқда. Бундай ёзги соғломлаштириш машғулотларини ташкил этиш келажагимиз эгаларини ақлан етук, жисмонан соғлом бўлиб вояга етишларига замин яратади.